"Атлетик" форварди Нико Уильямс "Барселона" билан шартнома шартларини келишиб олди.
Бу ҳақда инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинди. Бошқа манбаларга кўра, Каталония клуби 22 ёшли футболчининг шартномасидаги сотиб олиш бандидан фойдаланмоқчи ва унинг товон пулини ўтказиб беришга тайёр. Аввалроқ бу маълумотни журналист Фабрицио Романо ҳам тасдиқлаган эди. Уильямс "Атлетик" билан 2027 йилгача мўлжалланган шартномага эга.
Клубдаги фаолияти давомида у 167 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол ва 30 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 70 миллион еврони ташкил этади.