Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Барселона" яна камида 6 ой янги "Камп Ноу"га қайтолмаслиги кутилмоқда

"Барселона" яна камида 6 ой янги "Камп Ноу"га қайтолмаслиги кутилмоқда

"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши яна ортга сурилмоқда. Яқиндагина Каталония клуби ёзда қадрдон стадионига қайтишни режалаштирган эди, аммо буни камида яна олти ой кутишга тўғри келиши мумкин. Diario Sport хабарига кўра, "Барселона" 2026 йил январигача "Монжуик"да ўйнашда давом этишига ишончи комил.

"Кўк-анорранглилар" медиа бўлими директорлар кенгашига ноаниқлик шароитида мухлисларнинг умидларини оширмаслик учун "Камп Ноу"га қайтишнинг янги санасини эълон қилмасликни тавсия қилди.

Аввалроқ, "Барселона" ўз стадионида ўйнаш учун лицензия олмагани маълум бўлганди.

Киритилди: 09:39 21.07.2025. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!