Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Барселона” ўз юлдузидан норози

“Барселона” ўз юлдузидан норози

Каталониянинг “Барселона” клуби ўз ҳужумчиси Роберт Левандовскидан норозилик билдирди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Футболчи 12 октябрь куни Польша терма жамоаси Жаҳон чемпионати—2026 саралаш босқичи доирасида Литвага қарши баҳсда (2:0) майдонга тушган эди. Левандовски ўйин давомида мавсум бошида жароҳат олган жойида яна оғриқ сезганига қарамай, учрашувни давом эттирган. Унинг сон қисми боғланган ҳолда ўйнашда давом эттирган.

Манба маълумотига кўра, польшалик форвард тахминан бир ойгача сафдан чиқди. Шу боис у 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган “эл-класико”да ҳам иштирок этмаслиги кутилмоқда.

Клуб раҳбарияти бу ҳолатдан қаттиқ норози бўлиб, футболчилар жароҳат ёки ноқулайлик сезган заҳоти бу ҳақда дарҳол маълум қилишлари лозимлигини таъкидламоқда. Айниқса, 37 ёшли Левандовскининг ўз соғлиғини эҳтиёт қилиши талаб этилмоқда.

Жорий мавсумда Роберт Ла Лигада 7 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган.

Киритилди: 09:22 16.10.2025. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!