Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Барселона" "Реал"нинг трансфер мақсади билан боғланди

"Барселона" "Реал"нинг трансфер мақсади билан боғланди

"Барселона" "Ливерпуль" марказий ҳимоячиси Ибраима Конатега даъвогарлар рўйхатига қўшилди.

26 ёшли футболчининг шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади ва бошқа клублар франциялик футболчини эркин агент сифатида қўлга киритиш илинжида вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бундай клублар орасида "Барселона" ҳам бор: Sempre Barca хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" Конате вакиллари билан боғланиб, ҳамкорлик шартлари ҳақида сўрашган. Футболчи каталонияликлар сафига ўтиш учун очиқ эканини маълум қилди.

Ибраима Конате учун асосий даъвогар "Реал" бўлиб, у шу ёздаёқ футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 10:05 16.08.2025. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!