Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Барселона" "Ньюкасл"га имконият қолдирмади

"Барселона" "Ньюкасл"га имконият қолдирмади

"Барселона" Чемпионлар Лигаси умумий босқичида "Ньюкасл"ни меҳмонда мағлуб этди - 2:1. Ўйин «Сент-Жеймс Парк» стадионида бўлиб ўтди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар форварди Маркус Рэшфорд дублни расмийлаштирди. "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган британиялик футболчи каталонияликлар сафида илк бор гол урди. Ўйин охирида мезбонлар таркибида Энтони Гордон ҳисобни қисқартирди.

"Барселона" 3 очкони қўлга киритди. Умумий босқичнинг навбатдаги турида "кўк-анорранглилар" 1 октябрь куни "ПСЖ"ни қабул қилади. "Ньюкасл" шу куни "Юнион" меҳмони бўлади.

Ньюкасл - Барселона - 1:2
18 сентябрь, 23:59, «Сент-Жеймс Парк»
Голлар: Рэшфорд, 58 (0:1). Рэшфорд, 67 (0:2). Гордон, 90 (1:2)
Ньюкасл Юнайтед: Поуп, Ливраменто, Берн, Шер (А. Мерфи, 63), Триппьер (Ботман, 76), Жоэлинтон (Дж. Мерфи, 63), Тонали, Гимарайнс, Барнс (Вольтемаде, 63), Гордон, Эланга (Уиллок, 63)
Барселона: Х. Гарсия, Мартин (Э. Гарсия, 81), Кубарси (Кристенсен, 69), Араухо, Кунде, Педри, де Йонг, Рэшфорд (Ольмо, 81), Фермин Лопес (Касадо, 90), Рафинья, Левандовски (Торрес, 69)
Огоҳлантиришлар: Жоэлинтон, 29. Берн, 45 - Мартин, 45. Фермин Лопес, 75. де Йонг, 82. Касадо, 90

Киритилди: Бугун 03:01. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!