Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти жамоанинг 2026 йилги трансфер режалари борасида қарор қабул қилишди.
Sport нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" келаси йил ёзда жамоани тарк этадиган Роберт Левандовски ўрнига ёш, тезкор ва жисмоний жиҳатдан кучли бўлган юлдуз ҳужумчи олиб келишни мақсад қилган.
Аввалроқ каталонияликлар Хулиан Альварес ва Уго Экитикега қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.