Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Барселона" молиявий муаммолар сабаб ёзда 10 нафар футболчисини йўқотиши мумкин

"Барселона" молиявий муаммолар сабаб ёзда 10 нафар футболчисини йўқотиши мумкин

"Барселона" ҳамон молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Mirror нашрининг хабар беришича, молиявий муаммолар туфайли каталонияликлар ёзда 10 нафар футболчисини йўқотиши мумкин. Гап амалдаги шартномаси 30 июнгача мўлжалланган клуб академияси футболчилари ҳақида кетмоқда. Бу футболчилар жамоани текинга тарк этиши мумкин.

Айтиш керакки, молиявий муаммолар "Барселона"ни бир неча йилдан бери таъқиб қилиб келмоқда. 2021 йилда каталонияликлар Лионель Месси билан хайрлашишга мажбур бўлишди ва бу мавсум давомида клуб бир нечта футболчиларни рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келди.

Киритилди: 23:29 21.03.2025. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!