Украина президенти Владимир Зеленский девони раҳбари ўринбосари Павло Палиса Ар-Риёдда Россия делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказишни истисно қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
У, шунингдек, Саудия Арабистонида АҚШ билан ўтказилган музокаралар натижаларига изоҳ беришдан бош тортди. "Ҳозирча изоҳ бермайман. Сиз маслаҳатлашувни тўхтатяпсиз", деди украиналик сиёсатчи агентлик мухбирларининг саволига жавобан.
Вашингтон ва Киев вакиллари ўртасидаги музокаралар раунди 23 март куни якунига етди. Украиналик сиёсатчилар Ар-Риёд меҳмонхонасидаги мажлислар залини тарк этишди.