Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» молиявий муаммолар сабаб асосий ҳимоячисини сотиб юбориши мумкин

«Барселона» молиявий муаммолар сабаб асосий ҳимоячисини сотиб юбориши мумкин

Ҳимоячи Жюль Кунде «Челси» қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Marca нашрининг хабарига кўра, Лондон клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан француз футболчисини фаол кузатиб бормоқда.

«Кўк-анорранглилар» лагерида футболчи жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида белгилар пайдо бўлган. Сабаби, «Барселона» молиявий фейр-плей талабларини бажариш учун қайсидир юлдузини катта маблағ эвазига сотишга мажбур.

Жюль Кунде 2022 йилда «Севилья»дан 50 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтган эди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи «Барселона» сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:42 02.05.2026. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!