Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Барселона» мавсумни 100 очко билан якунламайди: Жамоа чемпионликдан кейинги илк ўйинда «Алавес»га мағлуб бўлди (ВИДЕО)

«Барселона» мавсумни 100 очко билан якунламайди: Жамоа чемпионликдан кейинги илк ўйинда «Алавес»га мағлуб бўлди (ВИДЕО)

Испания Ла Лигаси 36-туридан ўрин олган «Алавес» — «Барселона» учрашуви якунланди. Витория шаҳридаги «Мендисорроса» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни «Алавес» ҳужумчиси Ибраим Дьябате биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг 45+1-дақиқасида киритди.

«Барселона» ўтган турдаёқ муддатидан аввал Испания чемпионига айланган эди. Каталонияликлар 36 та ўйиндан кейин 91 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Шу тариқа, мавсум тугашига 2 тур қолганида "кўк-анорранглилар" жорий мавсумда 100 очколик маррага ета олмаслиги аниқ бўлди.

«Алавес» эса 40 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди ва Ла лигада қолиш учун жиддий қадам ташлади.

Кейинги турда «Барселона» ўз майдонида «Бетис»ни қабул қилади, «Алавес» эса сафарда «Овьедо» меҳмони бўлади. Ла Лиганинг 37-тур учрашувлари 17 май куни бўлиб ўтади.

Испания — Ла Лига, 36-тур
13 май 2026 йил. Витория. «Мендисорроса» стадиони.
«Алавес» — «Барселона» 1:0
Гол: Дьябате 45+1.

Киритилди: Бугун 08:57. Ўқилди: 203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!