"Барселона" ўзининг расмий сайтида Жоан Гампер кубогининг 60-ўйинидаги рақиби номини эълон қилди. Ҳанс-Дитер Флик жамоаси "Эстади Йохан Кройфф" стадионида "Комо"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 10 август, якшанба куни бўлиб ўтади, старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 00:00 да янграйди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Комо" ўртасидаги ўйин янгиланган "Камп Ноу"да бўлиб ўтиши керак эди, аммо Каталония клуби керакли лицензияни қўлга кирита олмади. Аренадаги ишлар ҳали давом этади - тўлиқ очилиш 2026 йилнинг ёзида режалаштирилган.
Ўтган йили Жоан Гампер кубоги баҳсида "Барселона" йирик ҳисобда "Монако"га 0:3 ҳисобида ютқазган эди.