"Барселона" ҳужумчиси Пау Викторга Ла Лиганинг бошқа клублари қизиқиш билдирмоқда.
23 ёшли футболчи ўтган мавсумда асосий таркибда деярли майдонга тушмаган ва "кўк-анорранглилар" раҳбарияти уни сотиш масаласини кўриб чиқишга тайёр. Mundo Deportivo хабарига кўра, Викторга "Бетис" ва "Севилья" клублари даъвогарлик қилмоқда. "Бетис" "Барса" босслари билан яхши муносабатда бўлгани учун футболчи учун баҳсда фаворит ҳисобланади.
Пау Виктор ўтган мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида 29 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.