Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Барселона" ҳимоячиси клубдан кетиши аниқ бўлди

"Барселона" ҳимоячиси клубдан кетиши аниқ бўлди

"Барселона"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Форт тез орада клубни тарк этади. 19 ёшли футболчи 16 август куни бўлиб ўтадиган Ла Лига 1-туридан ўрин олган "Мальорка"га қарши ўйин қайдномасига киритилади ва учрашув якунлангач, ижарага кетади, деб хабар беради Sport.

Айни пайтда ўйинчида бир нечта таклифлар бор - яқин кунларда улардан бирини қабул қилади.

Аввалроқ, "Барселона" Эктор Фортга ижарага кетишни тавсия қилаётгани, у Жюль Кунде ва Эрик Гарсия билан асосий таркиб учун рақобатда ғалаба қозона олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ёш испаниялик "кўк-анорранглилар"нинг асосий жамоаси сафида жами 30 та ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 09:04 14.08.2025. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!