Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Барселона" ФИФАга мурожаат билан чиқди

"Барселона" ФИФАга мурожаат билан чиқди

"Барселона" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Леон" ўрнига иштирок этиш учун ФИФАга мурожаат қилди.

Май ойида АҚШда бўлиб ўтаётган турнирда Мексиканинг "Леон" жамоаси иштирок этмаслиги маълум бўлганди. Клуб клубларга эгалик қилиш қоидаларини бузгани учун турнирдан четлатилди.

Marca хабарига кўра, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Барселона" иштирок этишни истаган. Каталонияликлар ФИФАга тегишли илтимос билан мурожаат қилишди, аммо рад жавобини олишди.

Қайд этилишича, федерация бўш ўринни КОНКАКАФ минтақасидан бўлган жамоа эгаллаши керак, деган қарорга келган.

Киритилди: 20:06 15.06.2025. Ўқилди: 672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!