"Барселона" класикодаги ғалабалар сони бўйича "Реал"га деярли етиб олди.
Бугун Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лиганинг 35-турида амалдаги Испания чемпионини 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
Умумий ҳисобда клублар турли мусобақаларда 261 марта тўқнаш келишган. "Реал" - 105, "Барселона" - 104, яна 52 ўйинда дуранг қайд этилган.