"Барселона" вингери Ламин Ямал тез орада афсонавий 10-рақамни оладиганга ўхшайди.
Ҳозирда бу рақамга эгалик қилаётган Ансу Фати "Монако"га ўтишга жуда яқин турибди. Агар кутилмаган ҳодиса юз бермаса, бу рақам тез орада бўшайди ва "Барселона" янги мавсумдан бошлаб унда Ямал ўйнашига қарор қилган. Mundo Deportivo хабарига кўра, клуб бу ҳақда 13 июль куни, футболчи 18 ёшга тўлганида расман эълон қилишни режалаштирмоқда.
Бунгача каталонияликлар сафида 2021 йилда кетган Лионель Месси ўнинчи рақам остида тўп тепганди.