Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» бўрон туфайли уйига учиб кета олмади ва Севильяда тунаб қолди

«Барселона» бўрон туфайли уйига учиб кета олмади ва Севильяда тунаб қолди

Каталония пойтахтида юз берган кучли бўрон сабабли «Барселона» жамоаси уйига қайта олмади ва Севильяда тунаб қолди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар 17 октябрь, шанба куни Испания Ла Лигасининг 9-тури доирасида «Бетис» меҳмони бўлиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Жамоа 19 октябрь, душанба куни Парижга йўл олиши керак. «Барселона» 20 октябрь куни Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 3-турида «ПСЖ»га қарши майдонга тушади.

«Барселона» Испания чемпионатининг тўққизта учрашувидан кейин 27 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Каталония клуби энг яқин таъқибчиси «Атлетико»дан беш очкога ўзиб кетган.

Киритилди: Бугун 15:44. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!