Ҳаммаси ҳужумчи Маркус Рэшфорд фаолиятини Испанияда давом эттиришига қараб кетмоқда. Ижтимоий тармоқларда таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, шанба куни охиригача Рэшфорднинг ижара шартлари сотиб олиш ҳуқуқи билан узил-кесил келишиб олинади. Оғзаки даражада барча томонлар аллақачон келишиб олган.
Барчаси узил-кесил ҳал бўлгач, "Манчестер Юнайтед" 27 ёшли Рэшфордга Испанияга кетишга рухсат беради. Яқин кунлар ичида Маркус "Барселона" учун тиббий кўрикдан ўтади.
Хабарингиз бор, Маркус Рэшфорд сўнгги вақтларда "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибидан алоҳида шуғулланиб келаётганди, у Рубен Аморимнинг режаларида анчадан бери йўқ.