Ярим ҳимоячи Дани Ольмо "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликка жамоадаги иккинчи даражали роли уни қониқтирмаслигини билдирди. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.
Манбага кўра, ярим ҳимоячи рақобат кучли эканини тушунади, аммо у жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланишга бел боғлаган.
Испания Ла Лигасининг 1-турида "Барселона" сафарда "Мальорка"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Дани Ольмо танаффусда захирадан майдонга тушди ва иккинчи бўлимни тўлиқ ўтказди.
"Барселона" навбатдаги ўйинини 23 август куни сафарда "Леванте"га қарши ўтказади.