«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик дастлабки ўйиндаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, Испания Кубоги ярим финалида «Атлетико» устидан ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.
«Кўк-анорранглилар» Мадридда йирик ҳисобда имкониятни бой беришди, бироқ 3 март куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида вазиятни ўнглаш имкониятига эгалар.
"Бу ҳали якун эмас, олдинда ўз стадионимиздаги жавоб ўйини бор. Бизга мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши жуда зарур. Ҳеч нарсани истисно қилмаслик керак — биз ҳали вазиятни ўзгартира оламиз. Охиригача курашамиз ва финалга чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", — деди Флик матбуот анжуманида.
Ушбу жуфтлик ғолиби финалда «Реал Сосьедад» ёки «Атлетик» Бильбао жамоаларидан бири билан тўқнаш келади.