"Барселона" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби нидерландиялик футболчини январь ойида ижарага олмоқчи, аммо "Манчестер Сити" футболчини тўлиқ сотишни истамоқда. Шунингдек, Аке трансферига "Кристал Пэлас", "Фулхэм" ва "Вест Хэм" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Натан Аке "Манчестер Сити"га 2020 йилда "Челси"дан 45 млн евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.