Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Барса" Левандовски ўрнига супертўпурар олиб келмоқчи

"Барса" Левандовски ўрнига супертўпурар олиб келмоқчи

"Барселона" "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейнни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Инглизнинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарида якунига этади, шу боис келаси ёздаёқ у арзонлаштирилган нархда сотувга чиқарилиши мумкин. Transfer News Live нашрининг El Nacional’га таяниб хабар беришича, "кўк-анорранглилар" спорт директори Деку Кейнни 2026 йилда Роберт Левандовскининг идеал ўринбосари сифатида кўрмоқда.

37 ёшли польшаликнинг меҳнат шартномаси роппа-роса 2026 йилда тугайди, бироқ уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.

Харри Кейннинг ҳозирги нархи Transfermarkt портали томонидан 75 млн еврога баҳоланмоқда. Июль ойида ҳужумчи 32 ёшга тўлди.

Киритилди: 19:20 26.08.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!