Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, 2025 йил 1 мартдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари фақатгина ягона платформада юритилиши белгиланди.
Давлат органларининг раҳбарлари ташкилотининг расмий веб-сайти ягона платформада юритилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ягона платформани ҳар олти ойда беғараз асосда киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиб боради.