Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Банкларга киберҳужумлар оқибатидаги зарар келгусида йилига 350 миллиард долларгача етиши мумкин

Банкларга киберҳужумлар оқибатидаги зарар келгусида йилига 350 миллиард долларгача етиши мумкин

Жамғарма директори Кристин Лагард ташкилот томонидан ўтказилган тадқиқотни тақдим этган. Унда 50 та мамлакатда амалга оширилган киберҳужумлар оқибатида яқин вақт ичида кўрилган зарарлар таҳлил қилинган. Жамғарма раҳбарининг аниқлик киритишича, молиявий тизимга кенг миқёсли муваффақиятли ҳужумлар бўлмагани учун ҳар қандай прогноз қилиш мураккаб ҳисобланади.

Лагарднинг сўзларига кўра, киберҳужумлар оқибатида ўртача йиллик потенциал йўқотиш банкларнинг глобал миқёсдаги даромадининг тўққиз фоизига яқин, яъни тахминан 100 миллиард доллар бўлиши мумкин. Ҳужумлар частотаси олдингига қараганда икки марта юқори бўлса, зарар 2,5—3,5 марта кўп, яъни 270 — 350 миллиард долларга етиши мумкин.

Жамғарма томонидан моделлаштирилган ҳолатларнинг беш фоизида банклар ҳужум оқибатида соф даромадининг деярли ярмини йўқотиши мумкинлиги маълум бўлган.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 23:40 22.06.2018. Ўқилди: 1576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!