"Банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартиби тўғрисида"ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3663-сон, 11.08.2025 й.).
🔰 Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари ва оралиқ банклар томонидан Омонатларни кафолатлаш жамғармасига бадаллар тўлаш тартибини белгилайди.
💰 Бадаллар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида яхлитланган ҳолда тўланади.
📃 Банкнинг бир йўла тўланадиган бадали миқдори "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 13-моддасида белгиланган банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.
📆 Календарь бадал деганда банк томонидан Жамғармага ҳар чоракда тўланадиган пул маблағлари тушунилади.
🗓 Банк ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай календарь бадални тўлаши лозим.
✅ Банк томонидан календарь бадалнинг тўланмаган суммасига ҳар бир муддати ўтган кун учун Марказий банк асосий ставкасининг 2 баравари миқдорида пеня ҳисобланади.