Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Балида бортида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди — AFP

 Балида бортида 65 киши бўлган паром чўкиб кетди — AFP

"Индонезиянинг Бали ороли соҳилларида паром чўкиб кетиши оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди", дея хабар бермоқда агентлик.

Маҳаллий қутқарувчилар маълумотларига кўра, чоршанба куни кечқурун чўкиб кетган кема бортида жами 65 киши – 53 нафар йўловчи ва экипажнинг 12 аъзоси бўлган. Паром Шарқий Явадан Бали ороли томон ҳаракатланаётганди.

"23 киши қутқарилди, тўрт киши ҳалок бўлди. Ҳалокат сабаблари номаълум", – деди АFP агентлигига Ява оролидаги Банюванга шаҳри полисияси бошлиғи Рам Самтама Путра.

Паром операторининг маҳаллий матбуотга маълум қилишича, ҳалокатдан бироз олдин кема экипажи двигателда носозлик борлиги ҳақида хабар берган. Мазкур йўналиш асосан Ява ва Бали ороллари ўртасида саёҳат қилувчи маҳаллий аҳоли томонидан фойдаланилади.

Киритилди: 11:55 03.07.2025. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!