Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Балида 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди

Балида 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди

Бали оролида Левотоби вулқони отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди, деб хабар беради BBC.

Нгураха Раи номидаги аэропорт бош директорининг маълум қилишича, 12 та ички ва 22 та халқаро рейс бекор қилинган, аэропорт ҳаво маконига вулқон кули натижасида ҳозирча зарар етмаган.

Левотоби вулқони 4 ноябр куни ҳаракатга келган ва у 2 минг метр баландликка кул отганди. Оқибатда яқин атрофдаги аҳоли яшаш масканларида ёнғинлар юзага келди, ҳукумат 10 мингдан ортиқ фуқарони эвакуация қилди, 9 киши ҳалок бўлди, шунингдек, 63 киши жароҳат олган. Тўртта аэропорт вақтинча ёпилди.

Бундан ташқари, Левотобидан тахминан 600 километр узоқликда жойлашган Лабуан-Бажо шаҳрида ўтказилиши керак бўлган жаз фестивали хавфсизлик нуқтаи назаридан кейинги йилга қолдирилди.

Киритилди: 18:35 13.11.2024. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!