Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бакалавр ва магистрлар учун давлат гранти квоталари тасдиқланди

Бакалавр ва магистрлар учун давлат гранти квоталари тасдиқланди

📄Президент фармойишига (ПФ–43-сон, 18.07.2025 й.) мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб келаси 3 йил учун олий таълим муассасаларига давлат грантлари сони тасдиқланди.

🎓 Бакалавриат (кундузги):
2025/2026 – 35 500 та;
2026/2027 – 36 023 та;
2027/2028 – 36 460 та;
2028/2029 – 36 761 та.

🎓 Магистратура (кундузги):
2025/2026 – 9 922 та;
2026/2027 – 10 191 та;
2027/2028 – 10 477 та;
2028/2029 – 10 784 та.

Шунингдек, қуйидаги йўналишларда тақсимот таклифлари тайёрланади:
▪️ Хорижий ва нодавлат ОТМлар учун – 1 320 та грант;
▪️ Хорижда яшовчи ёш ватандошлар учун – 30 та грант;
▪️ Хотин-қизлар учун – 4 000 та грант.

Тақсимот таклифларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Давлат комиссиясига тақдим этади.

Киритилди: 12:46 19.07.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!