Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Баҳрайн кескин чора кўрди: Эронни қўллаб-қувватлаганларни фуқароликдан маҳрум қилинмоқда

Баҳрайн кескин чора кўрди: Эронни қўллаб-қувватлаганларни фуқароликдан маҳрум қилинмоқда

Баҳрайн ҳукумати Эронни қўллаб-қувватлаганликда айбланган 69 нафар шахсни фуқароликдан маҳрум қилишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Расмий баёнотга кўра, Эроннинг “душманона ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ёки уларни тарғиб қилган” шахслар ҳамда айрим ҳолларда уларнинг яқинлари ҳам фуқароликдан чиқарилган.

Қайд этилишича, қарор АҚШ ва Исроил билан боғлиқ минтақавий зиддият фонида қабул қилинган.

Мутахассислар бундай чоралар минтақадаги сиёсий кескинликни янада кучайтириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Киритилди: 22:05 27.04.2026. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!