Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Баҳодир Жалоловнинг Нью-Йоркдаги жанги неча раунд этиб белгилангани маълум

Баҳодир Жалоловнинг Нью-Йоркдаги жанги неча раунд этиб белгилангани маълум

26 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги "Мэдисон Сквер Гарден" мажмуасида Top Rank промоутерлик компаниясининг навбатдаги проф бокс оқшоми ўтказилади.

Унда Боб Арум бошчилигидаги Top Rank промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилаётган супероғир вазнли профессионал боксчимиз Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилади.

Аввал хабар берганимиздек, Жалоловга оқшом доирасида италиялик 36 ёшли Жанмарко Кардильо рақиблик қилади. Боксчимизнинг менежерлик компанияси "Мир Бокса"нинг маълум қилишича, ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган.

Жалолов ҳозирга қадар проф фаолияти давомида 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. Ўзининг барча жангларини ватани Италияда ўтказган Жанмарко Кардильо ҳисобида эса 12 ғалаба, 1 мағлубият ва 2 дуранг бор.

Киритилди: 23:46 16.06.2025. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!