Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Баҳодир Жалолов Виталий Кудухов устидан ғалаба қозонди (видео)

Баҳодир Жалолов Виталий Кудухов устидан ғалаба қозонди (видео)

Санкт-Петербургда бўлиб ўттган IBA.PRO 10 бокс кечасида икки карра Олимпия чемпиони, Ўзбекистон вакили Баҳодир Жалолов владикавказлик Виталий Кудуховни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.

Кудухов рақибидан бўй ва қўл узунлигида анча қисқа бўлса-да, доимо олдинга ҳаракат қилиб, ҳужумга ўтишга интилди. Жалолов аввалги раундларда рақибининг зарбаларидан сайдстеплар орқали қочиб, қарши ҳужумлар билан жавоб берди. Бироқ жангнинг иккинчи ярмида чарчоқ сезила бошлади ва натижада жангда кўплаб клинчлар кузатилди.

Саккиз раундлик беллашув якунига кўра, барча ҳакамлар ғалабани ўзбекистонлик боксчига беришди — 77–73, 77–74 ва 78–72 ҳисобида.

Шу тариқа, Баҳодир Жалоловнинг профессионал рўйхатидаги кўрсаткич — 16 та жанг, 16 та ғалаба, шулардан 14 таси муддатидан аввал (нокдаун ёки нокаут билан) якунланган.

Киритилди: 08:45 07.10.2025. Ўқилди: 1244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!