Бугун 8 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ОФК ЎФАни 340 минг АҚШ доллари миқдорида жазолади

ОФК ЎФАни  340 минг АҚШ доллари миқдорида жазолади

Эрталабдан ёқимсиз хабар. ОФК тартиб интизом қўмитасига қарорига кўра Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 340 минг АҚШ долларига жазоланди.

Гап шундаки, ЎФА 10 июнь куни "Бунёдкор" стадионида ўтказилган Ўзбекистон-Қатар учрашувида бир қатор қоидаларни бузган. Жумладан, ўйин тугаши билан майдонга футболчилар учун мукофот сифатида ажратилган BYD автомобиллари олиб кирилгани асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Гап шундаки, ОФК ҳар бир ўйин учун мезбонлардан стадион ҳудудида, майдон ичида ва атрофида ўз ҳомийлари брендларидан бошқа брендлар бўлмаслигини қатъий талаб қилади. Чунки, ОФК ЖЧ саралаш ўйинлари учун ҳар бир мезбон жамоага яхшигина сумма тўлайди.

Агар, ЎФА ўша куни майдонга машиналарни олиб кирмасдан футболчиларга фақат калитларни топширганида эди, 340 минг доллар ёнига қолар эди.

Лекин хорижлик мураббий учун 4 миллион евронинг ярмининг ярмини тўлай оладиган ташкилот учун бу пуллар чикора.

Киритилди: 10:53 07.10.2025. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!