Бугун 25 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Баҳодир Жалолов Лос-Анжелес Олимпиадасида қатнашадими?

Баҳодир Жалолов Лос-Анжелес Олимпиадасида қатнашадими?

Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов Лос-Анжелес Олимпиадаси ҳақида гапирди.

"Кўрамиз, нима бўларкин. Ҳозирча нима дейишни билмайман. Вақти келганда қарор қабул қилинади. Биз Лос-Анжелес ҳақида ўйлаяпмиз. Мен тарихга кириш учун уч карра Олимпиада чемпиони бўлишни истардим, лекин ҳозир мен учун профессионал бокс муҳимроқ", - деди Баҳодир Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадасида олтин медални қўлга киритганидан сўнг ҳаваскор боксдан кетишини ва проф рингда фаолиятини давом эттирмоқчи эканлигини эълон қилганди.

Киритилди: 11:41 22.03.2025. Ўқилди: 1019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!