Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Баҳодир Жалолов 9 август куни АҚШда жанг қилади

Баҳодир Жалолов 9 август куни АҚШда жанг қилади

Ўзбекистонлик супер оғир вазнли боксчи Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги бўйича маълумот берилди.

BoxRec интернет порталининг хабар беришича, Big Uzbek 10 август тонгида АҚШнинг Калифорния штати, Помона шаҳрида жойлашган Fox Theater Pomona мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.

Ҳозирча унга ким рақиб бўлиши кўрсатилмаган.

Жалолов аслида, 27 июль тонгида Нью-Йорк шаҳридаги "Мэдисон Сквер Гарден" аренаси мезбонлик қилган турнир доирасида италиялик Жанмарко Кардильо билан жанг қилиши керак эди, бироқ бу баҳс рақибнинг соғлиғидаги муаммолар сабаб бекор қилинганди.

Киритилди: 10:14 30.07.2025. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!