Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бағдодда МИБ бир оилага қувонч бахш этди

Бағдодда МИБ бир оилага қувонч бахш этди

Яхши биламизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги ПФ-5059-сонли Фармони билан Мажбурий ижро бюроси органлари зиммасига энергия ресурслари ва ичимлик суви бўйича тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган. Фармон талабига кўра, жисмоний шахслар фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ҳар ойнинг 10-санасига қадар тўлашлари лозимлиги, акс ҳолда истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилиши ва тармоққа қайта уланиш учун энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.
Табиийки, жойларда кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилалар ҳам борки, улар фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни Фармонда белгиланган муддатда тўлай олишмаяпти. Шу каби оилалардан бири Бағдод тумани “Хитой” қишлоғида яшаб келаётган Х.Х.нинг оиласи ҳисобланади. 
Бюронинг Бағдод туман бўлими давлат инспектори охирги маротаба Х.Х. оиласининг электр энергиясидан бўлган қарзини ҳисоб-китоб қилганида нақд 3,5 млн. сўмни ташкил қилган. Начора, белгиланган тартибда Х.Х.нинг яшаш хонадони электр тармоғидан узилган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган.
Бироқ, Бюро ходимлари Х.Х.ни оиласини шундай ташлаб қўймасдан, у яшаб келаётган манзилда маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан бевосита учрашувлар ўтказишган. Шу маҳаллада яшовчи “Чорчашма” фермер хўжалиги раҳбари О.Исақов ҳамқишлоғининг муаммосига беэътибор турмаслигини билдириб, унинг барча қарзларини ўз зиммасини олгани ҳолда 3,5 млн. сўм қарздорлик ва 446 минг сўм тармоққа қайта улаш тўлови жами 3 млн. 946 минг сўмни тўлаб берган.
Фуқаро Х.Х. келгусида энергия ресурслари учун тўловларни мунтазам равишда ўз вақтида тўлаб боришини маълум қилди ва ўзи учун “катта” ҳисобланган муаммо ечими учун Бюро ходимлари ва ҳомийни узоқ дуо қилиб қолди. Ҳозирда ҳайрли тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Киритилди: 17:21 24.01.2020. Ўқилди: 2517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!