«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг соғлиғи борасида тўхталиб ўтди.
«Ҳусанов ўзини яхшироқ ҳис қилмоқда. У «Эвертон»га қарши ўйинда кучли зарба қабул қилиб олганди, аммо ҳа — ҳозир у анча яхши», — деди Гвардиола журналистларга.
2025/2026 йилги мавсумда Абдуқодир Ҳусанов барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушди.
Эртага, 13 май куни «Манчестер Сити» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилади. Айни дамда Гвардиола шогирдлари пешқадам «Арсенал»дан 5 очко орқада қолмоқда, бироқ захирада битта ўйинлари мавжуд.