Россиялик сайёҳлар Дубай ва Шаржа меҳмонхоналарида яшаш муддати тугаганидан сўнг хоналарни бўшатишга мажбур бўлмоқдалар.
Бу ҳақда Россия туроператорлари уюшмаси (АТОР) маълум қилди. Уюшманинг қайд этишича, туроператорлар мустақил равишда яшаш муддатини узайтириш билан шуғулланмоқдалар, шунингдек, мижозлар учун муқобил вариантларни қидирмоқдалар.
"...Мустақил сайёҳлар эса яшаш масаласини ўзлари ҳал қилишлари ва меҳмонхоналардан бўш хоналарни ўз кучлари билан қидиришларига тўғри келмоқда", — дейилади АТОР вице-президенти Артур Мурадяннинг хабарида.