Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

БААда 3-17 ёшли болалар Хитой вакцинаси билан эмланади

БААда 3-17 ёшли болалар Хитой вакцинаси билан эмланади

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги Хитойнинг Sinopharm компанияси коронавирусга қарши ишлаб чиқарган вакцинани 3-17 ёшли болаларда қўллашга рухсат берди.

The National нашрининг ёзишича, ушбу қарор Sinopharm вакцинаси Абу-Дабида 900 кўнгиллида синаб кўрилгандан кейин қабул қилинган. Синов натижаларини кейинроқ эълон қилиш режалаштирилган. Қайд этилишича, болалар фақатгина шошилинч ҳолатларда эмланади.

БАА Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат аҳолисининг 78,95 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг битта дозасини олган, тўлиқ эмланганлар эса 70,57 фоизни ташкил этмоқда. Бу ерда Хитойнинг Sinopharm, АҚШ ва Германиянинг BioNTech, Россиянинг "Спутник V" вакциналаридан фойдаланиляпти. Пандемия бошлангандан бери БААда 682 мингта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди.

Киритилди: 14:58 06.08.2021. Ўқилди: 2087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!