Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

БАА Яқин Шарқдаги можаро сабаб мамлакатда қолиб кетган сайёҳларнинг харажатларини қоплайди

A A A
БАА Яқин Шарқдаги можаро сабаб мамлакатда қолиб кетган сайёҳларнинг харажатларини қоплайди

Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматининг маълум қилишича, аэропортлар ёпилиши сабабли мамлакатда қолиб кетган хорижий сайёҳлар ва йўловчиларнинг меҳмонхона ва озиқ-овқат харажатлари давлат ҳисобидан қопланади.

Абу-Даби Маданият ва туризм департаменти сайёҳлар учун вақтинча турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланганини, рейсларни қайта брон қилиш жараёни ҳам амалга оширилаётганини маълум қилган.

Ҳозирга қадар 20 минг 200 дан ортиқ йўловчи ушбу хизматлардан фойдаланган. Шахсий компаниялар ҳам бепул турар жой ажратиш орқали ёрдам бераётгани айтилган.

Киритилди: Бугун 13:25. Ўқилди: 407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!