Россия ва Украина ўртасида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви амалга оширилди. Россия Мудофаа вазирлигининг расмий баёнотига кўра, ҳар икки томондан 205 нафардан ҳарбий хизматчи ватанга қайтарилган.
Алмашинув Беларус ҳудудида, Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида ташкил этилди.
Украина президенти Владимир Зеленский алмашинувни тасдиқлаб, БАА ҳукуматига воситачилик қилгани учун миннатдорлик билдирган. Шунингдек, у қайтганлар орасида Мариупол ҳимоячилари ҳам борлигини таъкидлаган.