Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин

БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин

15 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида БААга қарши ўйнайди.

БАА терма жамоаси Ўзбекистонга 4 йўқотиш билан келаётгани ҳақида хабар чиқди. 4 футболчидан бири Фабио Де Лима. "Ал Васл" клуби футболчиси 2013 йилда Ўзбекистон фуқароси паспортини олган ва БАА чемпионатида осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтган. Бу ҳолат Ўзбекистонда текширувга сабаб бўлган ва бу рақамли паспорт аслида бошқа одамга тегишли экани маълум бўлган.

Шу боис Фабио ҳеч қачон Ўзбекистонга учиб келмайди. Ўз вақтида "Насаф" ОЧЛда "Ал Васл"ни қабул қилган ва Де Лима Қаршига келмаганди. Яқиндагина "Ал Васл" "Пахтакор"га қарши ўйнади, тушунганингиздек Фабио келмади. У 15 октябрь кунги баҳсни ҳам БААдан туриб томоша қилади.

БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин

Киритилди: 08:39 14.10.2024. Ўқилди: 14491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!