Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зойид Ол Наҳён Ўзбекистон Республикасининг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аққулов Абдулазиз Ўролбойевични унинг элчилик муддати якунлангани муносабати билан Биринчи даражали Мустақиллик ордени билан мукофотлади.
Орден БАА давлат вазири Саид бин Муборак ал-Ҳажарий томонидан топширилди. Ал-Ҳажарий элчимизга янги вазифаларида муваффақиятлар тилади.
Маълумот учун, 2025-йил 24-декабрдаги Президент қарорига кўра, Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган эди.