Терговга кўра, 2023 йил сентябрь бошида ХАМАСнинг Ғазодаги раҳбари Яҳё Синвар ФАТҲ вакиллари орқали Исроилга «катта сюрприз» тайёрлаётганини билдирган. У огоҳлантиришда араб тилида «зилзила» маъносини англатувчи «зилзаль» сўзидан фойдаланган. 15 сентябрда бу маълумот ШАБАКнинг собиқ раҳбари Надан Барга етиб бориб, у Нетаньяхуни хабардор қилган. Тахминан бир ҳафта ўтиб, БАА президенти Муҳаммад бин Зоид ҳам шахсан Нетаньяху билан боғланиб, огоҳлантириш унга етказилганини аниқлагани айтилмоқда. Тергов муаллифларига кўра, Нетаньяху Исроил Ғазодаги эҳтимолий ҳаракатларга тайёрлигини айтган ва асосий хавф Ғарбий Соҳилдан келиши мумкинлигини тахмин қилган.
Нетаньяху бу маълумотларни «мутлақ ёлғон» деб атаб, бош вазир ўша даврда БАА президенти билан гаплашмагани ва ундан бундай огоҳлантириш олмаганини билдирди.
Собиқ бош вазир Беннет эса эълон қилинган маълумотларни ишончли деб ҳисоблашини билдирди.