Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

БАА элчиси Ўзбекистондаги 15 йиллик фаолиятини якунлади

БАА элчиси Ўзбекистондаги 15 йиллик фаолиятини якунлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг Ўзбекистонда дипломатик фаолиятини якунлаётган элчиси Муҳаммад Ҳариб Ал-Муҳайрибийни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24-26 март кунлари БААга расмий ташрифининг асосий натижалари Ўзбекистон ва БАА ўртасида юқори даражадаги ишонч ва ўзаро англашув, савдо-иқтисодий, инвестицион алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларнинг фаоллашуви экани таъкидланди.

Турли даражадаги бўлажак икки томонлама алоқаларнинг вақти ва кун тартиби бўйича таклифлар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат сўнгида вазир Муҳаммад Ҳариб Ал-Муҳайрибийни аввал бош консул, кейин эса БААнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси сифатидаги 15 йиллик фаолиятини муваффақиятли якунлангани билан табриклади ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, элчи Ўзбекистонга БАА Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятида кўмак бергани учун миннатдорлик билдирди.

Киритилди: 06:26 15.09.2019. Ўқилди: 2188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!