Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Азиз Абдуҳакимов Экология вазирлиги ходимлари билан бирга Андижонда дарахт экди

A A A
Азиз Абдуҳакимов Экология вазирлиги ходимлари билан бирга Андижонда дарахт экди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов вазирлик ва вазирликнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан бирга Андижон вилоятидаги «Яшил боғ» ҳудудида дарахт кўчатлари ўтқазди.

«Яшил боғ» ҳудуди 15 гектардан иборат бўлиб, 5000 та дарахт экилди. Андижон вилоятида жами 36,1 гектар майдонда «Яшил боғ»лар ташкил қилинди. Боғларда каталпа, ясин, акация, клон, шарқ туяси, садақайрағоч, сурия атиргули, каштан, шумтол, павлония каби 12 000 га яқин кўчатлар ўтқазилди.

Бундан ташқари, «Янги Андижон» массивидаги 1 гектар майдонда «Экология вазирлиги боғи» ҳам ташкил қилинмоқда. Таъкидлаш жоизки, кўчатларни парваришлашда томчилатиб суғориш усулидан фойдаланилади. Бундан мақсад самарадорликка эришиш ва сувдан фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўймасликдир.

Киритилди: 11:50 14.12.2023. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!