Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Аюбхон Камолов Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Аюбхон Камолов Наманган шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Шаҳарнинг собиқ ҳокими пора олишда айбланиб қўлга олинган эди.

Наманган шаҳри халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташкари сессиясида Аюбхон Камолов шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. У Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимидан янги вазифасига ўтказилди.

Аюбхон Камолов 2019-2020 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, сўнгра 5 йил давомида Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Янги ҳоким 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Ленинград қишлоқ хўжалиги институтини, 2001 йилда Наманган муҳандслик-педагогика институтини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 1993 йилда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Статистика бош бошқармасида мутахассис сифатида бошлаган.

Аюбхон Камолов 1994-2017 йилларда банк ва Молия вазирлиги тизимларида, 2017-2019 йилларда Молия вазирлиги Инвеститсия бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш давлят жамғармаси ижрочи директори лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳри собиқ ҳокими Анвар Отахужаев бир неча ой олдин 60 минг доллар пора олишда айбланиб қўлга олинган эди.

Киритилди: 13:19 29.10.2025. Ўқилди: 727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!