Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Айрим товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин бўлади

Айрим товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин бўлади

Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари белгиланган. Ушбу қоидалар 2025 йил 20 июлдан кучга киради.

Ҳаво транспортида — 1000 АҚШ доллари;
—темир йўл ва дарё транспортида — 500 АҚШ доллари;
—автомобиль ва пиёда ўтказиш пунктлари орқали — 300 АҚШ доллари қийматдаги товарларни шахсий эҳтиёж учун божсиз олиб кириш мумкин бўлади.

Шунингдек, темир йўл ва дарё транспортида ҳамда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали нотижорат мақсадларида товарларни олиб кираётган шахс хорижий давлатда икки календарь кундан, ҳаво транспортида уч календарь кундан кам муддат бўлганда, божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмайди.

Бунда ушбу товарларга божсиз олиб кириш нормасидан ортиқ деб қаралади ҳамда товарнинг тўлиқ қийматидан ягона божхона тўлови ундирилади.

Киритилди: 04:55 16.07.2025. Ўқилди: 841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!