Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Айрим тадбиркорлар учун электр ва газ бўйича олдиндан тўлов 15 фоизга туширилди

Айрим тадбиркорлар учун электр ва газ бўйича олдиндан тўлов 15 фоизга туширилди

Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газдан тартибли фойдаланаётган тадбиркорлар учун тўлов тизими енгиллаштирилди.

Президентнинг ПФ-202-сон фармонига асосан, энди муайян талабларга жавоб берадиган корхоналарга "намунали истеъмолчи" мақоми берилади.

Ушбу мақомга эга тадбиркорлар электр энергияси ва газ учун аввалгидек 100 фоиз олдиндан тўлов қилмайди. Улар ҳисобот ойи учун белгиланган қийматнинг фақат 15 фоизини аванс тариқасида тўлайди.

Бунинг учун корхона электр энергияси бўйича EHNAT (ASKUE), табиий газ бўйича эса TGHAT (ASKUG) тизимига уланган бўлиши, масофадан бошқариладиган ҳисоблаш ускунасига эга бўлиши керак. Шунингдек, муддати ўтган қарздорлик ва қоидабузарликлар бўлмаслиги шарт.

Қолган маблағни эса тадбиркор ой давомида ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, қисмларга бўлиб тўлаши мумкин.

Янги тартиб бизнес субъектларининг айланма маблағларига тушадиган юкни камайтиришга қаратилган. Яъни корхоналар катта маблағни бирданига коммунал тўловларга йўналтирмасдан, уни ишлаб чиқариш ва бошқа зарур харажатларга сарфлаш имконига эга бўлади.

Мазкур янгилик президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 18 август куни тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида билдирилган таклифлар асосида жорий этилди.

Киритилди: Бугун 11:44. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!