Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Айрим шахсларга Ўзбекистон ҳудудига кириш рад этилиши мумкин

Айрим шахсларга Ўзбекистон ҳудудига кириш рад этилиши мумкин

Президент томонидан «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Ўзбекистон давлат чегарасини ёриб ўтиш йўли билан белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш ёхуд чегарадан ўтиш жиноят таркибини ташкил этади.

Жиноят процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларда, терговга қадар текширувни ўтказувчи, шунингдек маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколатига эга субъект ДХХнинг Чегара қўшинлари эканлиги тўғрисида аниқлик киритилмоқда (илгари чегарани қўриқлаш органлари, чегара қўшинлари кўрсатилган).

Шу каби аниқликлар қуйидаги қонунларга киритилмоқда:

  • «Темирйўл транспорти тўғрисида»
  • «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»;
  • «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»;
  • Божхона кодекси.

Бундан ташқари, эндиликда бошқа давлатлар ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзи ҳақида била туриб сохта маълумотлар берган бўлса, қалбаки ҳужжатларни тақдим этган бўлса ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса ёхуд биометрик маълумотларни топширишни рад этаётган бўлса, Ўзбекистон ҳудудига кириш рад этилиши мумкин.

Киритилди: 09:45 12.10.2024. Ўқилди: 2427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!