Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Айрим педагогларга самолёт ва поезд чипталари учун чегирма берилиши мумкин

Айрим педагогларга самолёт ва поезд чипталари учун чегирма берилиши мумкин

Ўзбекистонда педагоглар учун авиа ва темирйўл чипталарига йилда бир марта чегирма бериш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳасига кўра, имтиёз қуйидагиларга берилиши мумкин:
➖ республика рейтингида топ-100га кирган мактаб ва боғча педагогларига;
➖ топ-20 техникум педагогларига;
➖ топ-10 олийгоҳ профессор-ўқитувчиларига.

Чегирма миқдори:
➖ самолётнинг эконом класс чипталарига;
➖ поезднинг пласкарт ва купе вагонларига 15 фоизни ташкил этади.

Юқори тезликдаги поездлар ушбу имтиёзга кирмайди. Лойиҳа ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Киритилди: 22:40 19.05.2026. Ўқилди: 170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!